Спорт | 22:41 / 05.04.2017
37786
1 дақиқада ўқилади

Қирол кубоги. Ўзбекистонлик боксчилар мутлақ устунликка эришди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида "Қирол кубоги-2017" халқаро турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари бугун баҳсларни давом эттирди.

Бугун рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси рақиблар устидан яққол устунлик билан ғалаба қозонган ва ўз иштирокларини давом эттириб, чорак финалдан ярим финалга йўл олишган.

Таиланд, Бангкок ."Қирол кубоги-2017" халқаро турнири.

49 кг. Ҳасанбой Дўсматов – Паалам Сарло (Филлипин) 3:0
52 кг. Жасурбек Латипов – Кртифак  Дуангнут (Таиланд) 3:0
56 кг. Зоиров Шаҳобиддин – Као Шин Ен (Хитой Тайпейи) 3-0
60 кг. Муроджон Аҳмадалиев - Жеймс Палисте (Филиппин) 3-0
64 кг. Элнур Абдураимов – Зуфар Сапарбаев (Туркманистон) 3-0
69 кг. Шаҳрам Ғиёсов – Манож Кумар (Ҳиндистон) 3-0
75 кг. Исроил Мадримов – Кан Чиа Вей (Хитой Тайпейи) 3-0.

Мавзуга оид