Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Асадни Сурияда кимёвий қурол қўллашда айблади
Сурияда кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда ҳужумнинг амалга оширилиши Башар Асаднинг президент сифатида «ваҳшийлик ва бераҳмлик билан» сиёсат юритишини кўрсатади. Reuters агентлиги АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнотидан шундай иқтибос келтирмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, Асадни ҳимоя қилаётганлар, «хусусан, Россия ва Эрон» Асадга ёки унинг ниятлари борасида хомхёлга берилмаслиги керак.
«Ўз халқига ҳужум қилиш учун кимёвий қуролдан фойдаланганлар инсонийлик ахлоқига зид ҳаракат қилган бўлади ва жавоб бериши керак», — деган Тиллерсон.
Аввалроқ, Сурия армияси Идлиб вилоятида кимё қуролини қўллаганини рад этган эди. Ушбу кимёвий хуруж оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
17:05 / 24.04.2025