Жаҳон | 09:08 / 06.04.2017
13653
2 дақиқада ўқилади

Астраханда Росгвардия жангчилари отиб кетилди. Босқинчилар йўқ қилинди

Фото: "Москва" ахборот агентлиги / Кирилл Зыков

Россиянинг Астраханида номаълум кимсалар автомобилдан Росгвардиянинг 3 ходимини ўққа тутдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлар ҳужумга учраган вақтларида бундан аввалроқ Астраханда икки полициячи ўлдирилишига алоқадор бўлганларни қидираётган бўлганлар.  

"Икки полициячини ўлдиришда айбланаётганларни қидириш тадбири давомида постлар қўйиб чиқилган бўлган. Ленин туманидаги шундай постлардан бирида Росгвардиянинг уч жангчиси яраланди. Тахминларча, босқинчилар 3 киши бўлган, улар автомобиль ичидан ўқ узишган. Улардан бири ўлдирилган", дейилди хабарда.    

Яраланган жангчилардан 2 нафари аҳволлари оғир дея баҳоланмоқда. Воқеа юз берган туман қуршаб олинган.

"Росгвардиянинг 2 яраланган жангчиси жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда, яна бир жангчи юз-жағ жарроҳлиги бўлимига тушган", дейилган хабарда. 

Россия ички ишлар вазирлигида бу босқинчилар аввалроқ ўлдириб кетилган полициячиларнинг қотиллари бўлиши мумкинлиги айтилди. 

Полициячиларга ҳужум 4 апрелга ўтар кечаси содир этилган. Йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштиришга келган полициячилар бир гуруҳ номаълум кимсалар томондан отиб ташланганлар.   

Охирги маълумотларга кўра, жангчиларга ҳужум қилганликда гумон қилинган 4 босқинчи йўқ қилинди.

"Астраханда полициячиларни ўлдиришда гумон қилинганлардан бири Росгвардия постига ҳужум вақтида йўқ қилинган, яна бири орқасидан яралангандан кейин ўлган, яна икки нафар босқинчи қуршаб олингандан сўнг бартараф этилган. Уларнинг барчаси полициячиларни ўлдириш иши бўйича қидирувда бўлган. Росгвардия жангчилари орасида йўқотишлар йўқ", деб маълум қилинди ҳуқуқ-тартибот идораларида. 

Мавзуга оид