Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ва Эрон ҳаж масалаларини муҳокама қилишди
Саудия Арабистонининг ҳаж ва умра вазири Муҳаммад Солиҳ ибн Тоҳир Эроннинг ҳаж ва зиёратчилик ташкилоти бошлиғи Ҳамид Муҳаммадий ва у бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Эрон делегацияси Маккада Саудия Арабистони ҳукумати билан ҳаж масалаларини муҳокама қилгани ташриф буюрди.
Учрашув Тоҳирнинг Маккадаги маъмуриятида бўлиб ўтди ва ҳаж вақтида хавфсизлик, зиёратчиларнинг келиши, ташилиши ва жойлаштирилиши масалаларига бағишланди.
Аввалроқ Эрон маданият ва ислом ориентацияси вазири Ризо Солиҳий Амирий Эрон агар Саудия Арабистони эронлик зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминласа ва 2015 йилда Мино водийсидаги тиқилинчда ҳалок бўлган эронликлар учун товон пули тўласа жорий йилда ҳажга зиёратчиларни юборишга тайёрлигини маълум қилганди.
Агар икки томон келишувга келсалар, унда эронлик зиёратчиларни Маккага юборишда муаммолар бўлмайди, деб айтган Амирий.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025