Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai ва Kia 1,4 млн та машинасини ортга қайтариб олмоқда
Hyundai Motor ва Kia Motors автомобилсозлик корпорациялари двигателдаги нуқсон сабабли АҚШ, Канада ва Жанубий Кореядан 1,4 млн та машинасини қайтариб олмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Машиналар қайтариб олинишига двигателларни тайёрлашда ҳосил бўлган ва кейинчалик двигателнинг тўхташига олиб келиши мумкин бўлган металл қириндининг подшипникларга тушган бўлиши мумкинлиги сабаб бўлган. Носозликнинг пайдо бўлганидан двигателдаги тақиллаш овози ёки асбоблар панелидаги липиллаб турувчи индикатор дарак бериши мумкин.
Автомобиллар 19 майдан бошлаб қайтариб олинади ва АҚШда энг оммавий бўлган, 2011-2014 йилларда ишлаб чиқарилган Hyundai Santa Fe ва Sonata ҳамда Kia Optima моделлари, 2011-2013 йилларда ишлаб чиқарилган Kia Sportage ва 2012-2014 йилда ишлаб чиқарилган Kia Sorento йўлтанламасларига тааллуқли бўлади.
Охирги 2 йил ичида бу ҳолат двигателдаги муаммолар сабабли катта миқдорда машиналар қайтариб олинаётган иккинчи ҳолатдир. 2015 йил сентябрда Hyundai Motor 2011-2012 йилларда ишлаб чиқарилган Sonata моделидаги 470 мингта машинани қайтариб олганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025