Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америка сенатори: АҚШ Саудия Арабистони ва Туркия учун жанг қилишдан чарчади
АҚШ президенти Дональд Трамп бир нарсани яхши англаши керакки, Америка кенг жамоатчилиги Қўшма Штатларнинг Сурияда бўлаётгани каби Саудия Арабистони ва Туркия шаъни учун жанг қилишдан чарчади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига Виржиния штати сенати аъзоси Ричард Блэк баёнот берди.
"Трамп бир нарсани тезроқ тушуниши мақсадга мувофиқдир, америкаликлар Саудия Арабистони ва Туркия каби агрессив давлатлар ўрнига уруш олиб бориш мақсадида қотилликлар қилиш учун қўй каби эргашишдан чарчади", — деган Блэк.
Унинг фикрича, АҚШ Сурия можаросига аралишиб қолишига Саудия Арабистони ва Қатарнинг Сурия орқали Туркияга газ ва нефть қувурларини ўтказишни истагани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025