Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйича 26 нафар инспектор йўлларнинг сифатини доимий равишда текширади
Ўзбекистонда йўл қурилишини назорат қилувчи янги ваколатли давлат органи ташкил этилди. У ўз фаолиятини ташкил этишда ҳукуматга бўйсунади, деб хабар қилмоқда Давлат автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати.
Янги инспекция йўл қурилиши, йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда юридик ва хусусий шахсларнинг бу борадаги меъёрий ҳужжатлар талабларига қанчалик риоя этилишини назорат қилади.
Уларнинг вазифаларидан яна бири – йўл-қурилиш материаллари, жиҳозлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлашдир.
Бундан ташқари, инспекторлар қурилиши тугалланган йўл объектларини қабул қилиш комиссиялари ишида қатнашади. Шунингдек, шаҳарсозликнинг йўл қурилишига доир қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштиришда бевосита иштирок этади ва таклифлар беради.
Йўл инспекцияси 26 нафар давлат инспекторидан ташкил топади, улар республика бўйлаб доимий асосда йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилишади.
Мавзуга оид
07:49 / 19.03.2025
Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ИИВга ўтказилди
10:57 / 20.01.2025
Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
15:27 / 11.01.2025
Экология назорати инспекторлари махсус хизмат қуроли билан таъминланади
12:08 / 12.09.2024