Жамият | 20:22 / 10.04.2017
7900
3 дақиқада ўқилади

АҚШ рейси йўловчисига нисбатан куч ишлатилди

United Airlines авиакомпанияси (АҚШ)нинг Чикаго-Луисвилл рейсида ўтириш жойларининг етишмаслиги сабаб йўловчини мажбурлаб жойидан қўзғатишди. Уни салондан чиқариб юбориш давомида тасодифан жароҳат етказилди, йўловчи ҳушини йўқотганидан кейин салондан олиб чиқиб кетилди. TJ'да шу ҳақида хабар берилди

Салондаги баъзи йўловчилар воқеани видеога олишди. Уларнинг аксарияти полициячиларнинг усулларига салбий муносабат билдирган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўловчи ўзини шифокор деб таништирган ва шу рейсда уйга қатиши зарурлигини таъкидлаган. Шифокор полиция ва борт кузатувчиларига тонгда госпиталдаги беморларни кўздан кечириши кераклигини тушунтиришга уринган. 

United Airlines вакиллари 3411-сонли Чикаго-Луисвилл рейсидаги овербукинг фактини тасдиқлашди. Ташувчи дастлаб борт кузатувчилари йўловчиларни ўз хоҳишига кўра рейсни тарк этишни сўрашганини таъкидлади. 

"Мижозлардан бири рад жавобини берганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари ундан чиқиш йўлига ўтишни сўраган. Биз овербукинг билан боғлиқ вазият учун узр сўраймиз". 

United Airlines

Манбада таъкидланишича, авиакомпания бир йўловчини самолёт тўлганидан огоҳлантирган ва кейинги рейсга чипта, 400 доллар ва меҳмонхонада бир кунни ўтказиш учун ваучер таклиф қилган. У рози бўлган.

Бироқ бортда заҳирадаги ходимлар учун яна тўрт жой кераклиги маълум бўлган. Кўнгилли-йўловчиларга 800 доллар таклиф қилишган, бироқ ҳеч ким бу таклифга рози бўлмаган.

Шундан сўнг авиакомпания ходимлари борт компьютеридан фойдаланиб, омадсиз йўловчиларни тасодиф усулида аниқлашган. Шифокор-йўловчи билан боғлиқ можаро чиқишидан олдин бир оилавий жуфтлик ўз хоҳиши билан рейсни тарк этган. Куч ишлатиб чиқариб юборилган киши эса яна бортга қайтган, шу боис рейсни кечиктиришга тўғри келган.

Овербукинг тажрибаси авиакомпания қўшимча даромад ва самолётларни тўлдириш мақсадида бортдаги креслолардан кўп чипта сотишни кўзда тутади. Ҳаво кемаси тўлган бўлса-да, йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш давом этаверади. Натижада авиакомпанияларнинг баъзи йўловчилари рейсларни қўйиб юборишига тўғри келади. Кўпинча йўловчиларга кейинги рейсга чипта берилади ва зарур харажатлар қопланади. 

Мавзуга оид