Жаҳон | 07:36 / 10.04.2017
7909
1 дақиқада ўқилади

Америкалик сенатор Сурияга яна 6 минг ҳарбий юборишни таклиф қилди

Фото: defense.gov

АҚШнинг Жанубий Каролина штатидан сенатор Линдси Грэм Сурияга террорчилик билан курашиш учун яна 6 минг ҳарбий юборишни таклиф қилди.

Грэм бу кучлар Сурияга Башар Асад тузумига қарши курашиш учун эмас, балки ИШИД билан курашиш учун талаб қилинишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сенаторнинг айтишича, Асадни ағдариш билан америкалик ҳарбийлар ва инструкторлар томондан ёрдам берилаётган ўртамиёна мухолифат деб аталувчи гуруҳлар шуғулланиши керак.

Айни вақтда Сурияда 500, қўшни Ироқда эса 5 минг америкалик ҳарбий жойлаштирилган.

Мавзуга оид