Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияга Америка армиясининг 6 минг аскарини сафарбар этиш таклиф этилмоқда
АҚШ Сурияга қўшимча 6 минг аскарини ташлаши керак. ИШИД террорчи гуруҳини тор-мор этишни тезлаштириш учун шундай қилиш лозим. Американинг Жанубий Каролина штатидан республикачи сенатори Линдси Грэм Fox News телеканалига берган интервьюсида шундай фикрни илгари сурган.
"Ҳа, қўшимча 6 минг аскар керак, аммо улар Башар Асад тузумини ағдариш учун эмас, балки ИШИД мавжудлигига барҳам беришни тезлаштириш учун", - деб қайд этган Грэм. У республикачи сенаторлар Марко Рубио, Жон Маккейн ва бошқалар билан бирга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурия авиабазасига ракета зарбаси бериш қарорини маъқуллашган эди.
Грэмнинг фикрича, Асадни ҳокимиятдан четлаштириш вазифасини ҳақиқий мухолифат кучларига топшириш лозим. Уларни америкалик ҳарбий инструкторлар тайёрлаши керак. "Бизнинг йигитлар мухолифатни Асадни овлашга ўргатиши керак. Уни (Асад) ўз халқи ағдариши лозим, аммо бизнинг саъй-ҳаракатларимиз билан", - деган сенатор.
Сенат қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Жон Маккейн, ўз навбатида, Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг яна олтита базасини йўқ қилишни таклиф қилди. Унинг айтишича, бу чора Сурия армиясининг доимий парвозларни амалга оширишига чек қўяди.
Айни вақтда Сурияда 500га яқин америкалик ҳарбий хизматчилар бор. Улар, асосан, махсус бўлинмалар аскарларидир. Ироқда тахминан 5 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчилар бор. Уларнинг 450га яқини ҳарбий маслаҳатчилар ҳисобланишади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025