Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танта ва Искандариядаги терактларда ҳалок бўлганлар оиласига 5,5 минг фунтдан тўлаб берилади
Миср ҳукумати якшанба куни Танта ва Искандария шаҳарларида амалга оширилган терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар оиласига 5,5 минг фунтдан пул маблағларини тўлаб бериш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда мамлакат ижтимоий бирдамлик вазири Ғада Вали хабар берди.
9 апрель куни Миср шимолидаги Танта ва Искандария шаҳарларидаги копт насронийлари қатнайдиган черковларда худкушлар томонидан амалга оширилган иккита теракт оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ инсон жароҳат олди.
Миср ҳукумати душанба куни мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг давлатда уч ойлик фавқулодда ҳолат киритиш ҳақидаги қарорини маъқуллади.
Миср қонунчилигига кўра, давлат раҳбарининг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланган қарори парламентга юборилиши керак, у ерда эса етти кун давомида бу қарор тасдиқланиши лозим. Акс ҳолда президент қарори ўз кучини йўқотади.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025