Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи ишдан ҳайдалди
Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси раҳбари Клаудио Тапия маълум қилди, деб хабар бермоқда Fox Sports.
"Биз Эдгардо Бауса бундан буён футбол бўйича Аргентина терма жамоаси бош мураббийи эмаслигини тасдиқлаймиз", - деди Тапия.
2016 йилнинг августида мутахассис бу лавозимда Америка кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг ишдан кетган Херардо Мартино ўрнини эгаллаганди. Аввалроқ Бауса Бразилиянинг "Сан-Паулу", Аргентинанинг "Сан-Лоренсо" ва бошқа жамоаларни бошқарган. Ўз мураббийлик фаолиятида икки бора Либертадорес кубогида зафар қучган ("ЛДУ Кито" – 2008 ва "Сан-Лоренсо" - 2014).
59 ёшли мутахассис қўл остида аргентиналиклар ЖЧ 2018 саралашида саккиз ўйин ўтказди, уларда учта ғалаба, уч мағлубият ва икки дуранг натижа қайд этилди. Аргентина саралаш турнир жадвалида 14 ўйинда 22 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025