Ўзбекистон | 13:09 / 11.04.2017
19000
1 дақиқада ўқилади

Тахтакўпир тумани ҳокими ўзгарди

Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар берди.

Унда туман ҳокими лавозимига "Адилет-Тахта" машина-трактор парки бошлиғи бўлиб ишлаб келган Адилов Жамбул Ағитаевич номзоди таклиф этилди.

Сессияда Ж.Адилов Тахтакўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид