Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда тўрт вилоят ҳокими туризм билан шуғулланувчи янги ўринбосарга эга бўлади
Ўзбекистон ҳукумати вилоят маъмуриятлари штатига янги – ҳокимларнинг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий қилиш бўйича тажрибавий дастурни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Спутник ҳукуматдаги манбага асосан хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳокимларнинг янги ўринбосарлари бу йўналишда бир ўзлари ишламайди, уларнинг ҳар бирига махсус котибият ташкил этиш режалаштирилган ҳамда у вилоят туристик брендини хорижда оммалаштириш ва керакли инфратузилмани ривожлантириш бўйича масалалар билан шуғулланади.
"Бу тажрибавий лойиҳа учун тўрт минтақа танлаб олинди – Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари. Улар тасодифан танланмади, тарихий ёдгорликларнинг аксарияти шу ерда жойлашган, керакли инфратузилма қисман яратилган, уларни жадаллик билан ривожлантириш лозим. Келажакда олинган тажриба бутун республикада қўлланилади", - дея таъкидлаб ўтган суҳбатдош.
Янги лавозимларни жорий қилиш махсус ҳужжат билан расмийлаштирилади, у айни дамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиш жараёнида турибди.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025