Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Судан аҳолиси очликдан қутулиш учун дарахт баргларини истеъмол қилмоқда
Жанубий Судан аҳолиси ҳалокатли очликдан қутулиш учун дарахт баргларини еб кун кечирмоқда, деб хабар қилади гуманитар ёрдам гуруҳи аъзолари.
Норвегия муҳожирлар кенгаши ўз ҳисоботида қайд этишича, Жанубий Судан аҳолиси фавқулодда очликдан қочиш учун ёввойилар каби мевалар, дарахт баргларини истеъмол қилмоқда.
Шунингдек, дарахт япроқлари ҳали очлик эълон қилинмаган ҳудудларда ҳам таом сифатида тановул қилинмоқда.
7 нафар фарзанднинг онаси 47 ёшли Бхакита Абук шундай дейди: "Болалар овқат етишмовчилиги туфайли дарахт баргларини истеъмол қилишмоқда. Бунинг оқибатида айрим болалар диарея касаллигига чалинмоқда".
НМК вазият тобора ёмонлашиб бораётганидан огоҳлантириб, Жанубий Суданда очарчилик ҳолатини юмшатиш учун моддий кўмак йиғишга чақирмоқда.
Кенгашнинг қайд этишича, Жанубий Суданга ёрдам кўрсатиш учун 1,6 миллиард доллар зарур. Ҳозирда эса бу маблағнинг бор-йўғи 18 фоизи тўпланган.
Мавзуга оид
23:35 / 14.05.2025
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
18:40 / 06.04.2025
АҚШ илк бор чет давлатнинг барча фуқароларига берилган визаларни бекор қилди
23:39 / 20.03.2025
Африкадан ҳозирда йўқолиб кетган сайёрага тегишли метеорит топилди
20:43 / 09.03.2025