Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Эронга нисбатан санкцияларини узайтирди
Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар муддатини бир йилга узайтирди. Рўйхатга 82 нафар киши ва битта юридик шахс киритилган, дейилади ЕИ Кенгаши коммюникесида.
"Кенгаш 2017 йил 11 апрелида Эронда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига жавобан қўлланилган чораларни 2018 йил 13 апрелигача узайтирди", — дейилади ҳужжатда.
ЕИ ёдга олишича, санкциялар 82 киши ва битта юридик шахснинг маблағларини музлатади ва уларнинг ЕИ мамлакатларига келишини тақиқлайди. Бундан ташқари, Эронга ички қатағонларни амалга ошириш ҳамда телекоммуникацияларни кузатишда қўлланилиши мумкин бўлган ускуналарни экспорт қилишга тўсиқ қўяди. Мазкур жазо чоралари дастлаб 2011 йили қўлланилган бўлиб, Эрон ядро келишуви доирасига кирмайди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:03 / 23.05.2025