Фан-техника | 14:52 / 12.04.2017
38481
3 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Инсоннинг коинотга биринчи марта парвоз қилганига 56 йил тўлди

1961 йилнинг 12 апрель куни инсон биринчи марта коинотга парвоз қилди. «Ерни сунъий йўлдошли кемада учиб ўтиб, сайёрамиз қандай гўзал эканини кўрдим. Инсонлар, бу гўзалликни бузиш эмас, балки сақлаб қоламиз ҳамда кўпайтирамиз!» - дея ёзганди Юрий Гагарин Ерга қайтганидан сўнг. Гагариннинг тарихий парвози Бойқўнғир космодромидан амалга оширилган, фазогир фазовий маконда 108 дақиқа бўлган. Гагарин парвозидан шунча йил ўтиб коинотга дунёнинг 40дан ошиқ давлатидан бўлган 550дан ортиқ инсон парвоз қилди. БМТ Бош Ассамблеяси 2011 йилнинг 7 апрель куни 12 апрелни инсоннинг коинотга парвоз қилган Халқаро куни, деб эълон қилди. Кўплаб мамлакатларда ушбу кунда «Юрий туни» (Yuri's Night) акцияси ўтказилади, у Юрий Гагарин шарафига шундай номланган. Қуйида инсоннинг коинотга парвозига оид қатор фотосуратлар тақдим этилади.

Юрий Гагарин

«Спутник-5» кемасида фазовий парвозни амалга оширган тўрт оёқли фазогирлар – Белка ва Стрелка кучуклари, 1960 йилнинг 19 августи

Шифокорлар тажрибадаги итларни геофизик ракетанинг бош қисмидан олишмоқда, 1960 йилнинг 20 августи

Юрий Гагарин парвоздан аввал, 1961 йилнинг 12 апрель куни

Юрий Гагарин

Фазогир-учувчи Герман Титов томонидан 300 километр баландликдан олинган Ер сурати, 1962 йил

Ойдаюрар-1 Ой юзасига 1970 йилда етказилган

1975 йилнинг 15 июль куни тарихда илк бора Собиқ иттифоқнинг «Союз-19» ва Американинг «Аполлон» кемалари туташди, Алексей Леонов бошчилигидаги фазогирлар астронавтлар билан қўл бериб сўрашишди. Бу ҳодиса фазодаги халқаро ҳамкорлик даври бошланишига сабабчи бўлди. Суратда: америкалик астронавтларнинг «Союз-19» фазовий кемаси орбитал қисмига ўтиши

Америкалик астронавт Томас Стаффорд, Собиқ иттифоқ фазогир-учувчилари Валерий Кубасов ва Алексей Леонов (чапдан ўнгга) «Союз-Аполлон» орбитал фазовий мажмуаси бортида

«Энергия»-«Буран» ракета-фазовий тизими старти, 1988 йил

Собиқ иттифоқнинг «Буран» орбитал самолёти Бойқўнғир космодромида, 1988 йил

Россиянинг «Радиоастрон» радиотелескопи муваффақиятли равишда учирилди. «Радиоастрон» 2011 йилнинг 18 июль куни «Зенит» ракета-ташувчиси ёрдамида Бойқўнғир космодромининг 45-майдончасидан учирилди.

Россиянинг «Радиоастрон» радиотелескопи учирилиши, 2011 йилнинг 18 июль куни

Собиқ иттифоқ фазогир-учувчиси Юрий Алексеевич Гагарин мойчечаклар билан. 1961 йилнинг июнь ойи

Мавзуга оид