Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмонов: Давлат билан ҳамкорлик қилиш мумкин, аммо ундан ҳеч нарса олмаслик керак
Давлат билан ҳамкорлик қилиш мумкин, бироқ ундан бирор нарса олмаслик керак. USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов давлат активларини харид қилмаслигига доир ўз қарашини шундай изоҳлади.
"Менимча, давлат машинаси ҳар доим бизнес билан зиддиятда бўлади, чунки мақсадлар турлича: бизнес — фойдани кўзлайди, давлат — ўша фойдадан солиқ олишни ўйлайди. Бир-бирини рад этувчи даромадлар манбаидир. Шу боисдан ҳам, давлат билан ҳамкорлик қилиш мумкин, бироқ ундан ҳеч нарса олмаслик керак. Шунинг учун мен давлатдан арзон гаров ёки текинга бирор нарса олишга уринмадим", — деган Усмонов "Ведомости" газетасига берган интервьюсида.
Усмоновнинг қайд этишича, у ўз тартибига риоя қилган ҳолда давлат активларини харид қилмаган.
"Бизнинг давлатдан харид қилган ягона активимиз бу Удокан конини ўзлаштириш бўйича лицензия бўлди. Бунинг учун 500 миллион доллар тўладик. Мазкур харид мамлакатимизда нефтгаз кони бўлмаган конни ўзлаштириш бўйича энг йириги бўлмаса, йирикларидан бири бўлди", — деб қўшимча қилган Усмонов.
Мавзуга оид
20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган
16:46 / 14.03.2025
Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова санкциялардан озод этилган бўлиши мумкин
22:38 / 14.02.2025
Telegramʼда «Алишер Усмонов акцияси» номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар ушланди
19:54 / 08.02.2025