Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Югуриш машқлари ҳаёт давомийлигини оширади
Америкалик шифокорлар мунтазам югуриш машқлари ҳаёт давомийлигининг бир неча йилга ошиши билан боғлиқ эканини кўрсатиб беришди. Progress in Cardiovascular Diseases журналида бу ҳақида батафсил маълумот берилди.
Олимларнинг сўзларига кўра, 40 йил давомида ҳафтасига икки соатдан югуриш бундай жисмоний фаолликка эътибор қаратмайдиганларга нисбатан ҳаёт давомийлигининг тахминан 3 йилга ошиши билан боғлиқ экан. Шунингдек, мутахассислар мунтазам югуриш машқлари эрта ўлим хавфини 25-40 фоизга қисқартиришини ҳам таъкидлашди.
Олимларнинг хулосаларига оид маълумотлар ҳатто вақти-вақти билан чекувчи, спиртли ичимликларни истеъмол қилувчи ёки қачонлардир ортиқча вазнга эга бўлган кишиларга ҳам тўғри келади. Тадқиқот асосан ўрта тоифали оқ танли америкаликлар орасида ўтказилган.
Мутахассислар югуришнинг қандай сабабларга кўра ҳаёт давомийлигини узайтиришини маълум қилишмади. Энг яқин гипотеза - бундай жисмоний фаолликда организмга аэробик юк тушади, бу эса узоқ умр кўришнинг асосий омилларидан биридир.
Мавзуга оид
17:23 / 14.05.2025
Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим? – ССВ тавсиялари
18:19 / 01.04.2025
Ўзбекистон аёллар саломатлиги глобал индексида уч поғона юқорилади
16:55 / 25.03.2025
Кўзга оҳак ёки ёт жисм кирганда нима қилиш керак? Мутахассис жавоб берди
14:43 / 19.03.2025