Ўзбекистон | 15:40 / 14.04.2017
14641
1 дақиқада ўқилади
Абдулазиз Комилов Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги асосий позициясини маълум қилди
Ўзбекистон ҳозирги босқичда турли тузилмаларга, жумладан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ/ОДКБ) ҳамда Евроосиё иқтисоди иттифоқи (ЕОИИ/ЕврАзЭС) ташкилотларига кириш заруратини кўрмаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистларга маълум қилган.
«Ўзбекистон давлатлар билан икки томонлама алоқаларни кучайтиришга эътибор қаратади», деган Комилов.
14 апрель куни Халқаро пресс-клубнинг «Ўзбекистон ташқи сиёсатининг янги босқичдаги долзарб масалалари» мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда Абдулазиз Комилов ҳамда Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
Мавзуга оид
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
21:12 / 17.10.2024
Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмайди — Акмал Саидов
19:07 / 13.09.2024