Жамият | 22:47 / 14.04.2017
26841
1 дақиқада ўқилади
Новосибирск осмонида ҳалқа кўринишидаги қора тутун кузатилди (видео)
Россиянинг Новосибирск шаҳри осмонида кузатилган ҳалқа кўринишидаги қора тутун видеоси интернетда пайдо бўлгандан кейин дарҳол катта шов-шув келтириб чиқарди.
Гувоҳларнинг айтишича, ғайриоддий ҳалқасимон қора тутун "Сибирский молл" савдо маркази устида кузатилган. Видео муаллифи уни "солитон" – гирдоб ҳалқага йиғиб, ҳавога кўтарган углеводород қурум деб атаган.
Маълум қилинишича, бундай ғайриоддий ҳолат бир неча йил аввал Қозоғистондаги Шўртанди посёлкасида ҳам кузатилган. Бундай бир нечта ҳалқалар, шунингдек, Буюк Британия ва АҚШда ҳам пайқалган.
Мавзуга оид
08:30 / 11.09.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди
14:51 / 20.05.2024
Россияда фуқаро ҳарбий комиссарликка ўт қўйишни режалаштиргани учун 25 йилга қамалди
17:40 / 11.04.2024
Новосибирскда мигрантларга «ов», Харкив ва Донецк областларига зарбалар. Уруш суратлари
13:51 / 20.01.2024