Жамият | 08:13 / 15.04.2017
11521
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Жанубий Хитой денгизига навбатдаги ракетали эсминецини юборди
АҚШ Жанубий Хитой денгизига Stethem номли ракетали эсминецини юборди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.
«Япониянинг Йокосука базасида жойлашган Stethem ракетали эсминеци Жанубий Хитой денгизида мунтазам машғулотлар ўтказади», — дейилади хабарда.
Флот вакили Роберт Клиннинг сўзларига кўра, ушбу сафарбарлик кема экипажига муҳим минтақаларда вазифаларни адо этишда керакли тажриба тўплаш имконини беради. Таъкидланишича, эсминецни юбориш қарорига КХДРнинг навбатдаги ядро синовларини ўтказиши ҳақидаги хавотирлар сабабли вужудга келган таранглик туртки бўлган.
Аввалроқ, АҚШ ядро синовига тайёргарлик кўрилаётгани сезилса, КХДРга превентив зарба бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилган эди.
Мавзуга оид
21:21
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42