Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев картошка муаммосига барҳам берадиган чора-тадбирлар ҳақида гапирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 апрелда жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари кузги-қишки мавсумда картошка тақчиллигига барҳам берадиган лойиҳа билан танишди.
"Вилоятда “Шарқ” концерни таклифига биноан картошка ишлаб чиқариш Илмий маркази ташкил этилади. Унинг ҳар бир вилоятда Фанлар академияси, “Шарқ” концерни ҳамда агрономлардан иборат бўлимлари ва лабораториялари фаолиятини ҳам йўлга қўйиш керак. Бу кичик масала эмас. Бу нондир. Дунёда инқироз кетаяпти. Кафолатланган бюджет негизида мана шу нарса ётади. Бу инновациядир", – деган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025