Фан-техника | 16:37 / 17.04.2017
6155
2 дақиқада ўқилади

Apple ҳаммуассиси келажакни қандай кўриши борасидаги фикрларини баён қилди

Apple корпорацияси ҳаммуассиси Стив Возняк 2075 йилга бориб дунёни қандай кўришига боғлиқ фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақида USA Today'да хабар берилди

Вознякнинг сўзларига кўра, компания 1911 йилда асос солинган "IBM каби узоқ фаолият юритади". "Ўзингиз ўйлаб кўринг, Apple'нинг қанча пули бор (246 миллиард доллар). Уни истаган йўналишда инвестиция қилиш мумкин. Apple'нинг 2075 йилгача йўқ бўлишини тахмин қилиш кулгили бўларди. Google ва  Facebook ҳам худди шундай", - деб ҳисоблайди у. 

Шунингдек Возняк 2075 йилга бориб, одамларнинг саҳроларда яшаши ва бу нолдан яратилган келажак учун энг мукаммал жой эканини айтди. Унинг фикрича, сунъий интеллект одамлар ҳаётида муҳим роль ўйнайдиган бўлади.

Возняк коинотни фатҳ қилиш борасида ҳам ижобий ёндашувини билдирди. У 2075 йилга бориб, одамлар Марсни мустамлака қилишга муваффақ бўлишига ва у ерликларнинг саноат маркази бўлишига ишонади. Apple ҳаммуассиси у вақтга бориб, одамларнинг ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатишини тахмин қилди. 

Мавзуга оид