Жамият | 13:46 / 17.04.2017
46656
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲ: “Матиз” шлакоблоклар остида қолиб кетди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “MAKRO” савдо маркази ёнида шлакоблок (ғиштсимон қурилиш материали) билан тўлдирилган “ЗиЛ” юк машинаси тўнтарилиб кетди. Ҳодиса ҳақида Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳларда хабар қолдирилган.

Шу билан бирга, таъкидланишича, тўнтарилиб кетган юк машинасидаги шлакоблоклар пиёдалар ўтиш йўлагида тўхтаб турган “Матиз” автомобилини устига тушган. ЙТҲ оқибатида автомобиллар жиддий зарар кўрди, бахтли тасодиф туфайли одамлардан ҳеч ким жароҳат олмади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун муқаддам Сергели туманида яна бир жиддий ЙТҲ юз берганди. “Isuzu” йўналишли автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига бориб урилган. Натижада 9 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилганди. 

Мавзуга оид