Жаҳон | 18:36 / 18.04.2017
21517
1 дақиқада ўқилади

Аброр Азимов теракт ташкилотчиси эканини тан олгани ҳақида кўрсатма бермаган

Фото: ТАСС

17 апрель куни ФХХ томонидан Санкт-Петербург теракти ташкилотчиси сифатида қўлга олинган, келиб чиқишига кўра марказий осиёлик бўлган 27 ёшли Аброр Азимов Москвадаги Басман судидаги тинглов вақтида айтдики, ўзига қўйилаётган айбловни тан олмаган.

«Мен ташкилотчи бўлганимни тан олмадим. Мен ишда иштирок этганимни рад этмайман, аммо тўғридан-тўғри эмас. Бу ишга аралашишим оқибатларини аниқ англамаганман»,—дея айбланувчининг сўзларини келтирган РИА «Новости» агентлиги.

Шу билан бирга у ҳибсга олинишига рози бўлганини қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ Азимовнинг адвокати Армен Задоян ўз мижози айбини тан олгани тўғрисида хабар берганди.

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида ушланган Азимов ҳақида янги маълумотлар берилди

Мавзуга оид