Фан-техника | 22:57 / 18.04.2017
6471
2 дақиқада ўқилади

Apple ўз автомобилини ишлаб чиқармоқчи

Apple ўз автомобили яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бироқ компанияга технологик жараёнларнинг мураккаблиги сабабли автомобилсозлик компаниялари билан ҳамкорлик қилишига тўғри келади. Бу ҳақда Apple таҳлилчиларидан бири айтмоқда.

Ушбу хабар Калифорния штати раҳбарияти компанияга ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишга рухсат бергандан кейин янгради.

Apple компанияси Titan лойиҳаси доирасида ўз автомобилини яратиш устида ишлаётгани ҳақидаги гаплар анчадан бери янграмоқда. Бироқ яқиндаги ҳисоботлар компания машинани бутунлигича чиқаришга ҳаракат қилмаслигидан дарак бермоқда. Бунинг ўрнига у ҳайдовчисиз автомобиллар учун дастурий таъминот ва технологияларни яратишга эътибор қаратади. Шунга ўхшаш вазият iPhone билан ҳам кузатилмоқда: Apple’нинг смартфонларини ишлаб чиқариш билан аслида Foxconn компанияси шуғулланмоқда.

Apple ушбу турдаги автомобиллар бозорида кучли рақобтчиларга дуч келишига тўғри келади. Google ва Tesla компанияларида тайёр ҳайдовчисиз машиналар мавжуд, бу орада Тим Кук компаниясига бундай машина дизайнини яратишнинг ўзига бир неча йиллар керак бўлади. 

"Автомобиль дизайнини яратиш тўлиқ жараёнига одатда 5-7 йил кетади. Apple жуда шошса ҳам, лойиҳани якунлаш учун унга бир неча йиллар керак бўлади", деб ҳисобламоқдалар мутахассислар.

Мавзуга оид