Спорт | 19:25 / 18.04.2017
6863
2 дақиқада ўқилади

Ҳимоя ҳимояга қарши. «Лестер»нинг энг муҳим куни ҳақида

Европа Чемпионлар лигасининг яна бир қизиқарли учрашуви Англияда бўлиб ўтади. Шекспир билан эртагини давом эттираётган «Лестер» «Атлетико»ни қабул қилади. Ҳимоявий футболни биринчи ўринга қўяётган икки жамоа ўйини ҳақида Tribuna.Uz батафсил тўхталади.

«Лестер» - «Атлетико» (18 апрель, Тошкент вақти билан 23:45, Матч! Футбол 1)

Қизиқарли фактлар
— «Лестер» ЕЧЛда ўз уйида кечган барча 4 учрашувда ғалаба қозонган ва 100 фоизлик натижа қайд этган;
— «Атлетико» тўртинчи мавсумда учинчи бор ЕЧЛ ярим финалига йўлланма олиши мумкин;
— «Атлетико» Англияда ўтказган сўнгги 8 учрашувнинг 4тасида мағлубиятга учраган. 2 марта ғалаба қозона олган холос;
— «Лестер» барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда кетма-кет 3 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти;
— «Атлетико» барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 10 учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти.

Йўқотишлар
«Лестер» таркибида марказий ҳимоячиси Роберт Ҳут майдонга туша олмайди. Менди ва Вагу жароҳат олиб сафдан чиққан. Ислам Слиманининг майдонга тушиши сўроқ остида қолган. Сардор Уэсли Морган умумий гуруҳ билан машғулотлар шуғулланишни бошлаган. Фитнес-тестдан кейин унинг майдонга тушиш-тушмслиги аниқ бўлади

«Атлетико» таркибида Тиаго, Шиме Врсалько ва Аугусто Фернандес жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмайди. Хименеснинг карточкалари эса «қизил чизиқ»қа етиб келган.

Тахминий таркиблар

Лестер: Шмейхел; Симпсон, Морган, Бeналуан, Фукс; Маҳрез, Ндиди, Дринкуотер, Олбрайтон; Оказаки; Варди.
Атлетико Мадрид: Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Карраско, Сауль Ньгиес, Габи, Коке; Гризманн, Гамейро.

Мавзуга оид