Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда қадимий мумиёлар топилди
Мисрлик археологлар Луксор шаҳрида фиръавнларга тегишли бўлган янги қабрни топишди. Бу ҳақда Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича вазири Холид ал-Ананийга иқтибос келтирган ҳолда Egypt Independent нашри маълум қилди.
Луксор ғарбида жойлашган Подшоҳлар водийсидаги Дра Абу ал-Нагга қабристонида топилган қабр "Лагерь 157" деб номланди. У фиръавнларнинг 18-сулоласига (милоддан аввалги 1550-1292 йиллар) тегишли бўлиб, Ўсархат исмли шаҳар маслаҳатчисига тегишли бўлган.
"Лагерь 157"даги қазиш ишлари вақтида ўнлаб ёғоч тобутлар ва 6 та яхши сақланиб қолган мумиё аниқланди. Археологлар шунингдек тилла рангга бўялган ниқоблар ва мингдан кўпроқ ушебти (қўлларини кўксида чатиштириб турган одам ҳайкалчаси) дафн ҳайкалчалари бўлган қудуқни аниқлашган.
Апрель бошида археологлар Қоҳирадан 26 км узоқликда жойлашган, Қадимий ва Ўрта подшоҳлик фиръавнлари қабристони Дахшурда аввал номаълум бўлган пирамиданинг харобаларини аниқлашганди. Тахминларча, бу пирамида фиръавнларнинг 13-сулоласи вақтларида қурилган ва Снофру фиръавни пирамидасидан жанубда жойлашган.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025