Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Камолиддин Шамсуддиновни Ўзбекистонга экстрадиция қилади
Россия бош прокуратураси банкдан пул ўмариб, терговдан яшириниб юрган Камолиддин Шамсуддиновнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида 18 апрель куни "Интерфакс" агентлиги хабар берди.
"К.Шамсуддинов банк муассасаси бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб, банк мулкини ўмарган ҳамда ўз лавозимини суистеъмол қилган", - дейилади назорат органи матбуот хизматида.
Кўрилган зарар миқдорига аниқлик киритилмаган.
Камолиддин Шамсуддинов Ўзбекистон Жиноий кодекси 167-моддасининг 2- ва 3-қисмлари (ўзлаштириш ёки сарфлаш орқали ўғирлик қилиш), 209-модданинг 1- ва 2-қисмлари (ҳужжатларни сохталаштириш), 205-модданинг 1- ва 2- қисмлари (лавозими ва ваколатини суистеъмол қилиш) бўйича айбланмоқда.
Прокуратура матбуот хизмати маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси унинг ватанига экстрадиция қилинишига доир қарорига қарши аппеляция хатини топширган. Бироқ Қрим Олий суди унинг мурожаатини қондирмаган.
Мавзуга оид
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025