Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада инфляция ақл бовар қилмас даражага етиши мумкин
Венесуэлада инфляция (пул қадрсизланиши) даражаси кейинги йилда 2000 фоиздан ошиб кетиши мумкин. Бу ҳақда CNN Money Халқаро валюта жамғармаси прогнозига асосан хабар берди.
Аниқлик киритилишича, 2017 йилда мамлакатда инфляция даражаси 720 фоизга етади, кейинги йилда эса 2000 фоизгача чиқиши мумкин.
Экспертларнинг маълум қилишича, шу билан бирга, ишсизлик даражаси ҳам ошади: 2017 йилда – 25 фоиз, 2018 йилда – 28 фоиз.
Аввалроқ Венесуэлада фавқулодда ҳолат режими олтинчи марта чўздирилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:30 / 01.06.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
22:41 / 24.05.2025
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
15:16 / 14.05.2025