Жамият | 09:55 / 19.04.2017
11402
1 дақиқада ўқилади

Видео: Сотувчи помидорлар ёрдамида қуролланган жиноятчини ҳайдаб юборди

Туркиянинг Шанлиурфасида сабзавот дўкони сотувчиси қуролланган жиноятчини помидорлар ёрдамида қочириб юборди, деб ёзади Daily Mail нашри. Ҳужум тасвирланган кадрлар кузатув камерасига тушиб қолди.

Қуролланган жиноятчи сабзавотлар эгасига таҳдид қилган. Бироқ дўконча эгаси ўзини йўқотиб қўймади ҳамда ҳужум қилганга помидорлар ота бошлаган. Сотувчининг довюраклигидан ҳайратга тушган жиноятчи бир неча муваффақиятсиз ўқ узишдан сўнг, воқеа жойини тарк этди.

"У пайдо бўлганида мен жуда банд эдим. Менга милтиқ ўқталганидан сўнг, помидор отдим ва у унинг кўзига бориб тегди, натижада у мувозанатни йўқотди ҳамда тартибсиз равишда ўқ уза бошлади", - дея маълум қилди сабзавотлар сотувчиси Маҳмуд Тосун ҳужумдан кейин.

Маълум бўлишича, жиноятчи дўконча эгасининг собиқ куёви экан. Полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Мавзуга оид