Фан-техника | 19:34 / 20.04.2017
5480
2 дақиқада ўқилади

Шангҳайда MG электрокупеси тақдим этилди

Хитойнинг SAIC компаниясига тегишли бўлган MG маркаси Шангҳайда E-Motion электр купе концептини тақдим этди. Фирма тўрт ўринли нусха асосида 2020 серияли машинани чиқаришни мақсад қилган.

Икки эшикли купе учун куч қурилмаси SAIC’да тайёрланди. У ҳақдаги кўплаб тафсилотлар сир сақланмоқда, бироқ шуниси маълумки, концепт тўрт сонияда соатига юз километр тезликка чиқиши мумкин. Шу билан бирга, максимал юриш масофаси захираси 500 километрдан кўпроқни ташкил этади.

Янгиликнинг ўзига хос жиҳатларидан бири «қанот»-эшиклар ва кўплаб аэродинамик хусусиятлардир. Бундан ташқари, олдинги оптика фаол «том» билан ажралиб туради, у ёритиш режими ўзгарса катталашади.

Концепт шунингдек бутунлай шишали томга эга. E-Motion салонидаги ўриндиқлар юқори тоннель билан ажратилган. Унинг олдинги ва орқа қисмларида мультимедияли тизим ва бошқа функцияларни бошқаришга мўлжалланган сенсорли панеллар жойлашган. Сенсорли клавишлар олдинги эшиклар қопламасида ҳам бор.

Autocar маълумотига кўра, купенинг серияли нусхаси қиймати камида 40 минг долларни ташкил этади. MG моделни ишлаб чиқаришни ҳақидаги қарорни концептга омма қандай муносабат билдиришига қараб қабул қилади.

Мавзуга оид