Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Тожикистонга енгил автомобиллар етказиб беради
«Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Тожикистон республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар қилинишича, «Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тажмоторс» компаниялари билан енгил автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаган. Шунингдек «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди. Шартномалар қиймати номаълум.
Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси доирасида имзоланди. Кўргазмада «Ўзавтосаноат» компания корхоналари томонидан ишлаб чиқарилувчи 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни намойиш этди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув, TRANSNEFTEGAZ GLOBAL SERVIS ва «Гаюр» компанияси ўртасида англашув ва фойдали қазилмаларни етказиб бериш бўйича меморандумлар ҳамда бошқа қатор баённомалар имзоланди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
16:09 / 15.05.2025
Damas ва Labo ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти — “Ўзавтосаноат”
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025