Жаҳон | 21:44 / 21.04.2017
15773
4 дақиқада ўқилади

Дайжест: Президент Олмазорда, Ҳаракатлар сарҳисоби берилди, импорт-экспорт масаласи кўтарилди ва бошқа муҳим хабарлар

Якунланиб бораётган 21 апрель Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Олмазор туманида

Президент Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишишда давом этди.

Давлат раҳбари Олмазор туманида барпо этиладиган янги савдо маркази ва кўп қаватли уйлар лойиҳалари билан танишди.  Президент талабалар шаҳарчасида талабалар учун янги марказ лойиҳаси билан танишди.  Олмазор тумани ҳудудида 7 қаватли уйлар 12та турар жой бинолари ҳамда янги истироҳат боғи барпо этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг туманга ташрифи давомида маълум қилинган. Шавкат Мирзиёев ушбу ташрифи давомида Олмазор туманидаги «Табассум» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.  Президент, шунингдек, Олмазор туманидаги Имом Термизий жомеъ масжидида бўлди. 

“Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1-чорак якунлари” анжумани

Тошкент шаҳрида 21 апрель куни “Ҳаракатлар сарҳисоби: 2017 йил 1-чорак якунлари” мавзуида анжуман бўлиб ўтди. 

Унда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтилди.  Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.  Ушбу анжуманда ижтимоий соҳа ҳисоботи ҳам берилди.  Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги неча нафар раҳбар виртуал қабулхонаси очилгани ҳақда ҳам фикр юритилди

Ўзбекистон

Бакалавриат ва магистратурага қабул квотаси 18 фоизга оширилади

Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ташкил этилди. Бундан ташқари, Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.  Шунингдек, Олий ўқув юртларида ўқитувчиларга устама ҳақ тўлаш жорий этилади

Давлат рақобат қўмитасига янги раҳбар тайинланди

Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг “Нукус халқаро аэропорти”да қандай ўзгаришлар амалга оширилмоқда?

Президент олий таълим тизими бўйича янги қарорни имзолади

«Импортни чеклаш экспорт қисқаришига олиб келади» — Сўнгги видеоселектор мажлиси якунлари ҳақида

Ўзбекистонда импорт маҳсулотлари учун конвертация ёпилгани ростми?

Тошкентдаги энг сўлим 10 дам олиш маскани

Жаҳон

Аҳмадинажодга Эрон президенти лавозими учун курашишга рухсат берилмади

Париж марказида теракт юз берди. Франция президенти Париждаги мазкур ҳодиса бўйича баёнот берди 

Европарламент раҳбари Brexit’нинг бекор қилиниши имконияти борлигини айтди

Назарбоев Остона шаҳрининг ҳозирги аҳволини кескин танқид қилди

Остонада ШҲТ ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси очилди. Унда Эроннинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши масаласи ўртага ташланди. 

Ўзбекистондан Иссиқкўлга самолётда бориш мумкин бўлади

Асад жангарилар билан музокаралар шартларини айтди

Дунёдаги энг оғир аёл 245 килограмм вазн ташлади (видео)

ЕЧЛ ярим финали учун қуръа ташланди

Мавзуга оид