Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Usenet анжуманида мобил кенг полосали киришнинг ривожланиши муҳокама қилинади
25 апрель куни Usenet 2017 анжумани доирасида «2017-2021 йилларда мобиль КПКнинг ривожланиши. 3G’ни кенгайтириш, 4G’ни татбиқ этиш ва 5G’га ўтиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Учрашув давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинади: Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида LTE тармоқларини жойлаштириш – муддатлар, технологиялар, инвестициялар. M2M-қарорлар бозори ҳолати, «Буюмлар интернети»ни ривожлантириш. Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда ривожланиш Стратегияси доирасида КПКни тартибга солиш масалалари ҳам муҳокама этилади.
Тадбир спикерлари: Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича вазири ўринбосари Умиджон Аъламов, Unitel бош директори Дмитрий Шуков, UZMOBILE бош директори Владимир Кравченко.
Анжуман ташкилотчиси - Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича Вазирлиги, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш Маркази ва UZINFOCOM Маркази кўмагида ўтказилмоқда. Бош ҳомий - Beeline Uzbekistan. Анжуман ҳомийлари – Click мобил банкинг тизими, «Одноклассники» ижтимоий тармоғи ва бош ахборот ҳомийси - «Яндекс».
Тадбирда иштирок этиш бепул. Кириш фақатгина таклифномалар билан. Иштирок этиш учун анжуман сайтида мурожаат юбориш лозим. Тадбир 25 апрель куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:22 / 28.03.2023
Nokia йил охиригача Ойда 4G тармоғини ўрнатади
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020