Спорт | 09:58 / 22.04.2017
13283
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: миннесоталик мусулмон қиз ҳижобда боксга тушиш ҳуқуқини қўлга киритди

Американинг Миннесота штатида истиқомат қилувчи 16 ёшли мусулмон қиз Амалия Зафар АҚШда ҳижобда боксга тушиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда Star Tribune нашри ёзмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, боксчи қизнинг диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда, унга АҚШда ҳижобда рингга кўтарилишига ҳамда жанг вақтида қўл-оёқларини либос билан ўраб олишига рухсат берилган. 

"Бу муҳим қадамдир. У бунинг учун кўп ҳаракат қилди. У ўз имкониятларини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритганидан хурсандман", — деган босчининг мураббийи Натаниэль Хайле.

Мавзуга оид