Ўзбекистон | 13:36 / 22.04.2017
38550
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг бирданига 5 туманида ИИБ бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Ички ишлар вазири қатор лавозим тайинловларини амалга оширди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг бирданига бешта туманида ИИБ бошлиғи ўзгарган.

Хусусан, подполковник Муродов Аваз Акбарович – Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБга, подполковник Ғозиев Дилшод Тўраевич – Паркент тумани ИИБга, подполковник Каримов Шавкат Абдиназарович – Пискент тумани ИИБга, подполковник Қўзибоев Баҳром Баҳодирович – Чиноз тумани ИИБга ва подполковник Эргашев Олим Зокирович – Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга бошлиқ этиб тайинланди.

Аввалроқ Қўқон шаҳар ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Мавзуга оид