Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline барчани халқаро Usenet 2017 digital-анжуманига таклиф этади
Beeline компанияси 25 апрель куни барчани халқаро Usenet 2017 digital-анжуманига таклиф этади. Тўртинчи маротаба уюштирилаётган конференция янгиланган кўринишда ўтади: иккита параллель сессия, давра суҳбати ва яна бошқа кўплаб тадбирлар.
Бу йилги асосий мавзулар: digital-иқтисодиёт, электрон тижорат, мобайл, замонавий реклама технологиялари, бозорни ўрганиш, маркетинг, медиа, PR.
Usenet – бу digital оламига шўнғиш, янги амалий муносабатларни ўрнатиш, қизиқарли баҳсларда иштирок этиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имкониятидир.
Фақат шу ерда сиз Интернетда бизнесни ривожлантириш учун амалий маслаҳатлар ва самарали йўл-йўриқлар олишингиз мумкин.

Маърузачилар – шу каби тадбирларда мунтазам чиқиш қиладиган мутахассислардир. Улар ўнлаб муваффақиятли лойиҳаларни амалга оширганлар. Уларнинг билимлари ва тажрибалари жуда ноёб, тингловчилар билан бўлашадиган воситаларини эса, амалиётга дарҳол татбиқ этиш мумкин.
Конференция ташкилотчиси – Ledokol Group агентлиги. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва UZINFOCOM маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Конференциянинг бош ҳомийси – Beeline Uzbekistan. Бош ҳомий — Beeline Uzbekistan. Конференция ҳомийлари: “Click” мобил банк тизими ва “Одноклассники” ижтимоий тармоғи. Бош ахборот ҳомийси — “Yandex”.
Конференция боришини тадбирнинг сайти, ижтимоий тармоқлардаги Usenet саҳифаси, инфо-шериклар сайтларида ва Telegram-канал орқали кузатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Тадбирда қатнашиш бепул. Кириш қатъиян таклифномалар асосида. Иштирок этиш учун конференция сайтида ариза бериш зарур.
Ўтказиш санаси ва жойи: 25 апрель, International Hotel Tashkent меҳмонхонаси.
Вақти: 8:30дан 17:30гача.
Батафсил маълумотлар: usenet.uz сайтида.