Британияликлар бориши тавсия қилинмайдиган ҳудудлар. Рўйхатда Ўрта Осиё мамлакати ҳам бор
Бирлашган қироллик ҳукумати ўз фуқароларига Қрим ва Кавказга бормасликни тавсия қилмоқда.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия, Украина, Тожикистон, Грузия, Уганда, Таиланд, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, Арманистон, Ангола, Жазоир, Эрон ва Судан каби давлатларни хавфли ҳудудлар қаторига киритди.
Independent хабарига кўра, британияликларга вазирлик томонидан бориш тавсия қилинмайдиган 39 давлатдан иборат рўйхат тақдим этилган.
Шу билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларининг Афғонистон, Яман, Ироқ, Тунис ва Сомали каби давлатларга боришига қатъиян қарши.
ТИВнинг маълум қилишича, британияликлар учун энг хавфсиз ҳудудлар Жанубий ва Шимолий Америка, Европа, Осиё ва Жанубий Африкадаги давлатлар ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024