Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпия ўйинларида иштирок этган 182 нафар спортчининг допинг намунаси ижобий натижа берди
Халқаро олимпия қўмитаси 2008 ва 2012 йиллардаги допинг намуналаридан 182таси ижобий натижани қайд этган. Такрорий текширувлар шундай рақамларни қўлга киритишга сабаб бўлди. Бу ҳақда ҲОҚнинг коммуникациялар бўйича комиссияси аъзоси Ален Люнценфихтер Twitter саҳифасида ёзди.
"1 апрелгача Пекин (2008) ва Лондон (2012)даги ўйинлардан олинган допинг намуналаридан 182та ижобий натижа қайд этилди. Уларнинг 103 таси енгил атлетикачилар ва 50таси оғир спорт турлари билан шуғулланувчилар орасида аниқланди, - деб ёзган Люнценфихтер. – Икки олимпиадада қатнашган 9 спортчининг допинг намунаси эса иккала ҳолатда ҳам ижобий (яъни, допинг борлигини кўрсатган) бўлган. Улардан 5 нафари белоруссиялик, иккиси қозоғистонлик спортчилардир".
ХОҚ спортчиларнинг допинг намуналарини сақлаш муддатини саккиз йилдан ўн йилга узайтириш хусусида қарор қабул қилганидан сўнг, 2008 йилдан бошлаб барча намуналар қайта текширилиши ҳақида эълон қилган эди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
18:41 / 22.10.2024
Осиё ўйинлари чемпиони Шоҳмурод Холмуродов допинг туфайли жазоланди
19:08 / 07.08.2024