Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистон темир йўлларига доир лойиҳага 80 млн доллар ажратади
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги темир йўлларнинг 145 километрини электрлаштириш лойиҳасига 80 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни тасдиқлади. Лойиҳага кўра, Поп, Наманган ва Андижонни боғловчи темир йўл электрлаштирилади. Электрлаштириладиган йўл Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги дастурининг 2-йўлаги ҳисобланади.
“Ўзбекистон каби денгизга бевосита чиқа олмайдиган мамлакатларда темир йўлларининг хавфсизлиги, ишончлилиги ва барқарорлиги мамлакат тараққиёти ва иқтисодий ўсишини таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади”, – дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Такео Кониши. – Ўзбекистонда транспорт соҳасининг яхшиланиши мамлакатнинг Марказий Осиёдаги савдо ва транспорт хаби сифатидаги стратегик жойлашувини мустаҳкамлайди”.
Лойиҳа Ўзбекистон аҳолисининг деярли 1/3 қисми истиқомат қиладиган Фарғона водийсида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташишда самарали хизмат кўрсатишга бевосита таъсир кўрсатади ва водийдаги йирик шаҳарларни Тошкент билан боғлайди. Бундан ташқари, янги иш ўринлари барпо этилади. Экология ва темир йўллардаги хавфсизлик кўрсаткичлари ошади. Лойиҳа амалга оширилиши билан ҳавога чиқариладиган CO2 10 минг тоннага камаяди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 177,45 миллион АҚШ долларига баҳоланган. «Ўзбекистон Темир Йўллари» АЖ ва ҳукумат 97,45 миллион доллар миқдорида сармоя киритади.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:52 / 12.05.2025
Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 23 та янги лойиҳа амалга оширилади
18:22 / 28.04.2025
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
19:43 / 18.04.2025