Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ривожланаётган мамлакатларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамни қисқартиради
АҚШ маъмурияти ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишни қисқартириш, шунингдек Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлигини бирлаштиришни режалаштирмоқда. Foreign Policy журнали ўз тасарруфидаги ҳужжатларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ташқи сиёсат идорасининг 15 саҳифали бюджет ҳужжатига кўра, кўплаб мамлакатларга кўрсатиладиган молиявий ёрдам чекланади ёки умуман бекор қилинади, баъзилари учун эса, аксинча - оширилади. Оқ уй ушбу қадамни миллий хавфсизлик масалалари ҳамда Дональд Трамп томонидан илгари сурилган "Энг аввало, Америка" шиори билан боғламоқда.
Манбага кўра, Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбарияти ўз ходимларига мамлакат ижро ҳокимиятининг фаолияти рационаллашуви доирасида Оқ уйнинг идора ва Давлат департаментини бирлаштириш режасидан хабардор қилган.
Хўш, АҚШ қайси давлатларга кўрсатиладиган молиявий ёрдамни камайтиради?
АҚШ Украинага кўрсатиладиган умумий ёрдамни 570,9 миллион доллардан 177,8 миллион долларгача, яъни 68,8 фоизга қисқартиради.
Давлат департаменти каналлари бўйича ёрдамни бекор қилиш Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Кубага ҳам тааллуқли.
Дастурлари тахминан 100 мамлакатга нисбатан жорий қилинган Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлигида бу қарорларга изоҳ беришдан бош тортишди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025