Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аслида импорт операциялари бўйича шартномалар тўхтатилмаган. Марказий банк рад этди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки интернет нашрлари томонидан маълум қилинган тижорат банкларининг импорт шартномалари бўйича тўловларни амалга ошириш, шунингдек, маҳсулотлар импорт қилиниши тўхтатилганлиги ҳақида хабарларга раддия берди.
«Кейинги кунларда бир қатор интернет нашрларда Ўзбекистон тижорат банкларида импорт шартномалари бўйича ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш операциялари тўхтатиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Марказий банк маълум қиладики, импорт бўйича келтириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича шартномалар тўловлари ўз вақтида ва тўла ҳажмда амалга оширилмоқда ва уларнинг тўхтатиб қўйилгани ҳақидаги гап-сўзлар мутлақо асоссиздир.
Таъкидлаш лозимки, мамлакат тижорат банклари ўз мижозларининг хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бажаришига бундан кейин ҳам узлуксиз кўмак бериб боради», — дея таъкидланган баёнотда.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025