Тошкент вилоятида иккита қотиллик жинояти фош этилди
Халқимизда “бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кўтарилади”, деган ибора бор. Кўпинча яхши гап-сўзлар билан бошланган улфатлар базми спиртли ичимлик таъсирида охир-оқибат жанжал-тўполон билан якунланиб, муштлашувгача бориб етади, энг аянчлиси, бундай ҳолатлардан нафақат уларнинг ўзлари, балки яқинлари ҳам бирдек азият чекадилар.
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 18 апрель куни тахминан 03:45 ларда бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Георгий Паннинг уйида базму жамшид қилаётган ангренлик улфатлар Альберт Габулов ва Сергей Петровлар (исмлари ўзгартирилган) ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал натижасида Альберт Габулов жон ҳолатда шериги Сергей Петровнинг чап елка, кўкрак қисмига бир маротаба ўткир тиғли жисм билан, бош сохасига шиша идиш билан уриб, тан жароҳати етказган. Натижада Сергей Петров олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Альберт Габуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2017 йил 18 апрель куни Олмалиқ шаҳрида эркак кишининг жасади бош соҳасида олган жароҳатлари билан топилган, суриштирув ишлари натижасида ушбу жасад Олмалиқ шаҳрида яшаган 1972 йилда туғилган Андрей Ли эканлиги ва унинг бош соҳасидаги жароҳат тўмтоқ жисм таъсирида етказилганлиги аён бўлди. У ушбу жароҳатлар ва мияга қон қуйилиши оқибатида вафот этган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Пскент туманида рўйхатда туриб, Олмалиқ шаҳридаги дала-ҳовлида вақтинча яшовчи, муқаддам судланган, ишсиз, 1967 йилда туғилган Қувондиқ Боллиев содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Касални даволагандан кўра, уни олдини олган афзал. Шу маънода, юз берган ҳар бир ҳуқуқбузарлик ва жиноятни юзага келтирган сабабларни ўрганиш, оқибатларини бартараф этиш - нафақат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиши лозим.
Мавзуга оид
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024