Видео: Google ҳаммуассиси ўзининг илк мультикоптерини намойиш этди
Google ҳаммуассиси Ларри Пейж ҳомийлик қилувчи Kitty Hawk компанияси «Флаер» номини олган қурилмасининг парвози акс этган илк видеосини намойиш этди. Компания ҳозирча сув узра парвозларга мўлжалланган ҳамда учувчи лицензиясини талаб қилмайдиган Флаерни "тўлиқ электрик самолёт" сифатида таърифламоқда. Kitty Hawk Флаерда учишни ўрганиш ҳеч кимга қийинчилик туғдирмаслигини таъкидламоқда. Қурилманинг чакана версияси жорий йилнинг охирига бориб тайёр бўлади, дейилади компания хабарида.
Ларри Пейж «Нью-Йорк Таймс»да шундай ёзади:
"Ҳаммамиз учишни ўрганишни орзу қилганмиз. Мен ажойиб кунларнинг бирида ўз Флаеримга ўтириб, тезкор ва енгил, эркин парвоздан завқ олиш имкони пайдо бўлганидан жуда хурсандман".
«Учар автомобиль» анонсидан бир йил ўтиб, унинг автомобиль эмас, ховербайклиги айтилди, яъни у бир кишига мўлжалланган ва кабинага эга эмас. Бошқарув элементлари рулга ўрнатилган ва жойстик тугмасидек ишлайди. Флаер вертолёт каби вертикал парвоз қилади ва қўнади, лекин, вертолётдан фарқли ўлароқ, тўлиқ электр қурилма ҳисобланади. Унинг биринчи версияси сув узра ҳаракатланишга мўлжалланган.
Бу аппаратдан эҳтиёжлардан кўра хобби сифатида фойдаланиш мумкин. Ҳозирча Флаернинг қандай эксплуатация қилиниши билан бир қаторда унинг чакана версияси баҳоси ҳам номаълум. Бироқ Флаернинг сўнгги версиясини қўлга киритишда 2000 долларлик чегирмага эга бўлиш учун ҳозирдан лойиҳага 100 доллар сармоя киритиш мумкин ва қурилманинг синов босқичида ундан эксклюзив фойдаланиш имконига эга бўлинади, деб ёзади The Verge.
Учувчи Кимерон Морриси Флаернинг сўнгги версияси бошқача бўлишини айтди:
"Унинг дизайни ишчи прототипидан мутлақо фарқ қилади, лекин ундан завқланиш ҳисси ҳеч ҳам кам бўлмайди".
Флаердаги илк парвознинг расмий видеосини томоша қилинг:
Мавзуга оид
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024