Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жануби-Шарқий Осиёда хакерлик ҳужумлари олиб борувчи 8,8 мингта сервер аниқланди
Интерполнинг халқаро инновацион маркази Жануби-Шарқий Осиёда зарарли дастурлар тарқатувчи 8,8 мингта серверни аниқлади ва хакерлик ҳужумига учровчи бир неча юзлаб турли сайтлар, жумладан ҳукумат сайтларини қайд қилди. Straits Times нашрининг маълум қилишича, бундай ахборотни Интерполнинг кибержиноятлар билан кураш масалалари билан шуғулланувчи, Сингапурда жойлашган бўлими тарқатди.
"Марказ минтақанинг бир неча давлатлари, Вьетнам, Малайзия, Таиланд ва Филиппин ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари, хитойлик ҳамкорлар билан интернетда хавфсизлик масалалари бўйича тезкор маълумот билан алмашув амалга оширилади", деб айтди 2 йил аввал очилган марказ раҳбари Нобору Накатани. Унинг айтишича, 2 йил ичида зарарли дастурлар тарқатувчиси сифатида фаолият олиб борувчи 8,8 мингта сервер аниқланган.
Хакерлик ҳужумларининг асосий мақсадлари молия ва давлат институтлари ҳисобланади. Хакерлар бу манбалардан турли ахборот олишга ҳаракат қиладилар. Жумладан, ҳукумат ресурсларида сақланадиган шахсий маълумотлар ўғирланади.
Мавзуга оид
18:05 / 26.05.2025
Қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди
23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
16:28 / 20.12.2024
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
23:39 / 12.11.2024