Жаҳон | 19:46 / 26.04.2017
9080
2 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг собиқ президенти Россия, АҚШ ва Хитойни бирлашишга чақирди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Россия, АҚШ ва Хитойни афғон можаросини ҳал қилиш йўлида бирлашишга чақирди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди

Карзай Москвада бўлиб ўтган халқаро хавфсизлик анжуманида афғон можаросида дунё етакчилари минтақавий салмоқли ўйинчилар иштирокида ўз кучларини бирлаштирсаларгина ёв томонларни яраштира олиши мумкинлигини таъкидлади. Хусусан, собиқ президентнинг таъкидлашича, Афғонистон Покистон билан ярашиш ва можроларни тинч йўл билан ҳал қилишни ният қилган.

Карзайнинг сўзларига кўра, афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, бу икки томоннинг ҳам моддий, ҳам жисмоний йўқотишларидан бошқа нарсага олиб келмайди. Бунинг ўрнига у миллий афғон форумини ташкил қилиш таклифини берди, у мамлакатнинг ўзида халқаро воситачилар иштирокида яраштирув механизмини яратиш майдони бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек собиқ президент Афғонистонда энг катта ноядровий бомбанинг қўлланишини қоралади. Бу зарбадан кўрилган зарарни баҳолаш қийин, деб ҳисоблайди Карзай.

"Афғонистон терроризм билан курашишда ўз йўлига эга, шундай бўлса-да, у бу таҳдидларга қаршилик қилиш учун кучларни бирлаштириш керак. Бу борада Россия "Толибон" томонни музокараларга жалб қилиши ва муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин. Шунда Афғонистон ҳарбий зиддиятлар эмас, ҳамкорлик майдонига айланар эди", - дея таъкидлади Ҳамид Карзай.

Мавзуга оид