Жаҳон | 07:49 / 27.04.2017
13657
1 дақиқада ўқилади

Латвиялик Донбассдаги ихтилофда 100 дан кўпроқ одамни ўлдирганини тан олди

Фото: LETA

Латвия фуқароси Артём Скрипник тергов давомида Латвия полициясига Донбассдаги ҳарбий ихтилофда мерган сифатида иштирок этиб, 100 дан кўпроқ одамни ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, суд Скрипникнинг кўрсатмалари видеоёзуви билан танишиб чиққан. Унда эркак 2008 йилдан Москвада "ҳарбий мавзулардаги" гуруҳ машғулотларида иштирок этганини, 2014 йилда эса унга гуруҳ таркибида Украина шарқига бориш таклиф қилинганини сўзлаб берган. 

Скрипникнинг айтишича, унга ҳарбий ихтилофдаги иштироки учун кунига 20 минг рубль бериш ваъда қилинган. У жанговар ҳаракатларда бевосита 2014 йил июлидан 2015 йил апрелигача иштирок этган. У мерган сифатида 100 дан кўпроқ одамни отиб ўлдирганини тан олган.

2015 йил май ойида Скрипник Россияда чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ушланган ва октябрда озод қилинган. Сўнгра у Латвияда 2016 йил бошида қўлга олинган. 

Мавзуга оид