Ўзбекистон | 18:54 / 27.04.2017
39574
1 дақиқада ўқилади
Олмазор тумани прокуратураси ва ИИБга раҳбарлар тайинланди
Тошкент шаҳри Олмазор тумани ИИБ ва прокуратурасига раҳбарлар тайинланди.
Туман ички ишлар бошқармасига полковник Муллажонов Абдумажид Файзуллаевич тайинланган. У бундан аввал, Тошкент шаҳар Бектемир ва Миробод тумани ички ишлар бўлимлари, Тошкент вилояти ИИБга раҳбарлик қилган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.
Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Фатхулла Абдурахимовнинг маълум қилишича, Олмазор тумани прокуратурасига Тоҳир Азаматов раҳбар сифатида таништирилган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбарининг Олмазор туманига уюштирган амалий сафари чоғида туман раҳбарияти тўртлиги вазифасидан озод этилган эди.
Мавзуга оид
12:20 / 28.09.2024
“Тезлигим 80 да эди” – 19 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи қамоққа олинди
22:30 / 27.09.2024
“Уй-жой бозори ҳалиям ёввойи ҳолатда” – экспертлар билан катта суҳбат
19:10 / 27.09.2024
Тошкентда эркак шифокор муолажа пайтида аёл мижозини ўпиб олгани учун жазоланди
16:27 / 27.09.2024